Бонавентура Италия терма жамоаси қароргоҳини тарк этди
“Фиорентина” ярим ҳимоячиси Жакомо Бонавентура Италия терма жамоаси қароргоҳини тарк этди.
Терма жамоа расмий сайтининг хабар беришича, бунга 31 ёшли футболчи ўғил фарзандли бўлгани сабаб бўлган. Унга Эдуардо деб исм қўйишган.
Италия терма жамоаси бугун УЕФА Миллатлар лигаси доирасида Польшага қарши баҳс олиб боради. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.
Фикрлар