Бонуччи фаолиятини "Милан"да давом эттириши мумкин

"Ювентус" ҳимоячиси Леонардо Бонуччи "Милан"га ўтишга яқин турибди. Sport Mediaset нашри тарқатган хабарга кўра, 30 ёшли италиялик футболчи Милан клубига ўтишга розилик берган.

Манбада ёзилишича, футболчининг маоши йилига 7 миллион еврони ташкил қилади. "Милан" "кекса синьора" раҳбариятига футболчининг трансфери борасида расмий таклиф юборган. Миланликлар Бонуччини икки нафар ҳимоячиси Де Шильо ва Романьоли ҳамда қўшимчасига яна пул ҳам таклиф қилмоқчи.

Бонуччи "Ювентус" билан тузган амалдаги шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!