“Бўрилар” грандлар талашаётган вундеркиндга нарх белгилади

Жорий мавсум якунида Англия Премьер-лигасини тарк этиш эҳтимоли жуда юқори бўлган “Вулверхэмптон” раҳбарияти Европанинг қатор клублари нишонида турган 18 ёшли Матэус Мане трансферидан мўмай даромад ишлаб олмоқчи.

Англиялик футболчи “бўрилар” сафида асосий ўйинчилардан ҳисобланади. У ёш бўлишига қарамай, барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушди, рақиблар дарвозасига 7 та гол урди ва жамоадошларига 6 та голли узатма берди.

Бир неча нуфузли манбаларнинг ёзишича, Манега Англия, Франция, Германияда ўнга яқин катта клублар жиддий қизиқиш билдирмоқда ва ёзги трансферлар даврида уни қўлга киритмоқчи.

“Вулверхэмптон” эса ёш ўйинчига тобора ошиб бораётган қизиқишдан унумли фойдаланиб қолмоқчи. “Бўрилар” Матэус Мане трансфери бўйича 57 миллион евродан бошланган таклифларни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!