"Бўрилар" ҳимоячиси учун "Сити" ва "Ливерпуль" талашмоқда

"Вулверхэмптон" клуби ҳимоячиси Райан Аит-Нури грандлар эътиборига тушди.

"El Nacional" нашрининг маълум қилишича, "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" жамоалари ёш футболчи учун кураш олиб бориши кутилмоқда. Ҳар икки даъвогар франциялик фулбекни ҳимоядаги етакчиси - ван Дейк ва Рубен Диашга шерик бўлишини тахмин қиляпти.

"Transfermarkt" портали 20 ёшли ҳимоячининг нархини 18 миллион евро этиб белгилаган. Аит-Нурининг "бўрилар" билан амалдаги шартномаси 2026 йилда якунига етади.

Аввалроқ, "қизиллар" "Барселона"дан Рональд Араухони сотиб олмоқчилиги хабар қилинганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!