"Борнмут" футболчиси "Арсенал"ни танлади
"Борнмут" қанот ҳужумчиси Антуан Семеньо фаолиятини қайси клубда давом эттиришни хоҳлаётгани маълум бўлди.
"SunSport" нашри хабарига кўра, футболчи Лондоннинг "Арсенал" клубига ўтмоқчи. Ганалик вингернинг хизматларига "Тоттенхэм" ҳам қизиқиш билдирганди, бироқ футболчи Лондоннинг бошқа жамоасини танлади.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли футболчининг "Борнмут" билан шартномасида 74 миллион евро миқдорида товон пули мавжуд. Бу мавсумда Семеньо барча мусобақаларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, олтита гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.



Фикрлар