“Борнмут” клуби ярим ҳимоячиси талончилар босқини қурбонига айланди

“Борнмут” клуби ярим ҳимоячиси Жордан Айб безорилар босиқини қурбонига айланди.

BBC нинг хабар беришича, 20 ёшли футболчи машғулотлар қайтаётган маҳалда Лондоннинг жанубий-шарқий қисмида безорилар билан тўқнаш келган.

Хабарда келтирилишича, босқинчилардан бири унга пичоқ билан таҳдид қилиб, 25 минг фунтга баҳоланган соатини тортиб олган.

Қайд этиш жиоз, ярим ҳимоячининг ўзи жароҳатланмаган ва полиция ушбу безорилик олдиндан режалаштирилганиги борасида иш олиб бормоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!