"Боруссия Д" "Челси"га Санчонинг нархини эълон қилди

Дортмунднинг “Боруссия” клуби раҳбарияти жамоа вингери Жейдон Санчони сотиб олиш истагини билдираётган “Челси”га унинг трансфер нархини эълон қилди.

 Express Sport нашри тарқатган хабарга кўра немис гранди Англия терма жамоаси аъзосини 100 миллион фунтга (тахминан 117 млн евро) баҳоламоқда.

Қайд этиш лозимки, “аристократлар” бу борада шунингдек Уилфрид Заха («Кристал Пэлас») ва Тимо Вернер («РБ Лейпциг») каби футболчиларни ҳам кўз остига олиб қўйишган.

Эслатиб ўтамиз, “Члеси” ФИФА қўйган таъқиқ сабаб охирги 2 та трансфер даврида янги футболчи сотиб ололмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!