"Боруссия Д" Жейдон Санчо ёзда сотмайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Германиянинг "Боруссия Д" клуби спорт директори Михаэль Цорк жамоанинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жейдон Санчони ёзда сотиш ниятлари йўқлигини айтди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар берди.

- Биз Санчонинг трансфери борасида ҳеч қандай расмий таклиф олмадик.  У "Боруссия Д" учун ўйнамоқда ва кейинги мавсум ҳам сафимизда бўлади. Унинг трансфери бўйича хатто телефон ҳам бўлмади, - деди спорт директори.

Эслатиб ўтамиз, хавбекка олдинроқ бир қатор клублар, жумладан "Реал" ҳам қизиқиш билдираётганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!