Ads

Дортмунднинг “Боруссия” клуби спорт директори Михаэль Цорк “Бавария”дан қайтган Матс Хуммельс ҳақида гапириб ўтди.

“Матс бизнинг спорт режаларимизни кучайтиришига ишонамиз. Менинг назаримда у  германиялик энг яхши марказий ҳимоячи. Айнан мана шунинг учун ҳам биз у билан шартнома имзоладик. У ажойиб маҳоратга эга”, - дейди Цорк.

Маълумот учун, “Боруссия” Дортмунд Хуммель учун бегона эмас. Боиси, у 2009-2016 йилларда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган.