“Боруссия Д” ва “Легия” ўртасидаги ўйин ЕЧЛ тарихидаги энг сермаҳсули бўлди

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳамда Варшаванинг “Легия” жамоаси ўртасидаги 8:4 ҳисобида якунланган ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 5-тур учрашувида рекорд қайд этилди.

Жамоалар жами 12 гол киритган ҳолда Европа чемпионлар лигасининг янги рекордини қайд этди.

Аввалги рекорд “Монако” ва “Депортиво” ўртасидаги баҳсда қайд этилганди. 2003 йил бўлиб ўтган учрашувда 8:3 ҳисоби қайд этилганди.

Бунтан ташқари, мусобақа тарихида илк бор биринчи бўлимда 7 та гол урилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!