"Боруссия" Дортмунд Азарни сотиб олиш фикридан қайтиши мумкин, агар...

Мюнхенгладбахнинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Торган Азарнинг “Боруссия” Дортмунднга кўчиб ўтиш режаси барбод бўлиши мумкин.

Bild нашри тарқатган хабарга кўра дортмундликлар 25 ёшли бельгилик футболчининг сўнгги пайтларда ўйини ёмонлашгани боис уни сотиб олиш фикридан қайтиб қолишлари мумкин. “Боруссия” Дортмунд Азар учун гладбахликларга 42 млн евро тўлашга тайёр. Бироқ, агар футболчи ўз ўйинини яхшиламаса, дортмундликлар унинг ўрнига бошқа ўйинчининг номзодини кўриб чиқишлари мумкин.

Маълумот учун, Торган Азар жорий мавсум “Боруссия М” сафида жами 26та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Таъкидлаш керакки, у сўнгги бор ўтган йилнинг 18 декабрь куни гол урган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!