"Боруссия" Дортмунд "Барселона" футболчисини ўз сафига қўшиб олди

Испаниялик ҳимоячи Матеу Морей фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттирадиган бўлди.

Гап шундаки, 19 ёшли “Барселона” тарбияланувчиси Дортмунднинг “Боруссия” клуби билан шартнома имзолади.

Таъкидлаш керакки, Морей “Барселона” билан шартномасини узайтиришни истамади ва шу боис немис клуби сафига эркин агент сифатида келиб қўшилди.

Маълумот учун, Морей жароҳати сабаб ўтган мавсумни тўлиқ ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!