
"Боруссия Дортмунд" ҳимоячиси "Барселона"га қарши баҳс олдидан жароҳат олди
"Боруссия Дортмунд" клуби Нико Шлоттербекнинг жароҳатланганини расман маълум қилди.
Футболчи тизза қисмидаги жароҳати сабабли мавсумнинг қолган қисмида "асаларилар"га ёрдам бера олмайди. Таъкидлаш жоизки, Шлоттербек жорий мавсумда "Боруссия" сафида барча мусобақаларда 37 та ўйинда иштирок этиб, 6 та голли узатмани амалга оширган эди.
Германия терма жамоаси аъзоси 25 ёшда бўлиб, унинг немис клуби билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача давом этади. "Боруссия" ҳозирги мавсумда Бундеслиганинг 28-тури якунига кўра 41 очко билан саккизинчи ўринда турмоқда.
Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни Нико Ковач жамоаси Чемпионлар лигаси чорак финалининг биринчи ўйинини "Барселона"га қарши ўтказади.
Фикрлар