"Боруссия Дортмунд" уч дақиқада иккита гол ўтказиб юборди ва мағлубиятга учради
"Фрайбург" еврокубоклар зонасига яқинлашиб олди.
Германия чемпионати 20-турида "Фрайбург" "Боруссия Дортмунд" билан баҳс олиб борди ва муҳим ғалабани қўлга киритди.
Мезбонлар сафида голларга У Ён Чон ва Жонатан Шмид, "асаларилар" таркибида голга Юссуфа Мукоко муаллифлик қилди. Ғалабадан сўнг "Фрайбург" 30 очко тўплаб 8-ўринга кўтарилиб олди. Дортмундликлар эса 20 ўйиндан сўнг 32 очко билан 6-ўринда қолди.
Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинди.
Фрайбург
| Бундеслига 20-тур 06/02/2021, 19:30
2 :1 ![]() Тугади | Боруссия Д
|
Стадион: Schwarzwald-Stadion 0 томошабин Бош ҳакам: Felix Brych |
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар