"Боруссия" Дортмунд ёзда қайси футболчиларни сотиб олмоқчилиги маълум бўлди

Дортмунднинг "Боруссия" клуби мавсумлар оралиғида қайси футболчиларни сотиб олишни мақсад қилгани маълум бўлди.

Sport Bild нашри тарқатган хабарга кўра дортмундликлар ёзда "Байер" ярим ҳимоячиси Юлиан Брандт ва "Герта" ҳимоячиси Никлас Штаркларни сотиб олмоқчи. Клуб ушбу икки футболчи учун тахминан 50 млн евро сарфлаши мумкин.

Маълумот учун, 22 ёшли Брандт жорий мавсум Бундеслигада 24та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Штарк эса 18та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!