"Боруссия" Дортмунд ёзда "Рома" ҳужумчисини сотиб олмоқчи

"Рома" клуби форварди Патрик Шик фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин.

Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга кўра 23 ёшли чехиялик футболчининг хизматларига "Боруссия" Дортмунддан қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Немис гранди уни яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида сотиб олишга уруниб кўришади.

Маълумот учун, Шик “Рома” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида римликлар сафида жами 55та ўйинда иштирок этди ва 8та гол уришга эришди. Унинг “бўрилар” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган, трансфер нархи эса 15 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!