"Боруссия" етакчиси жамоани тарк этадиган бўлди
"Боруссия" Дортмунд клуби футболчиси Эмре Жан жамоани тарк этади. Клуб мавсум бошланишидан олдин ундан қутилишни мақсад қилган.
Янги бош мураббий Эдин Терзич ярим ҳимоячи Жаннинг ҳаракатларидан норози. Мутахассис "Ливерпуль" собиқ футболчисининг машғулотларда олиб бораётган тайёргарлигини етарли эмас, деб ҳисобламоқда.
28 ёшли футболчида жароҳатлар ҳам бор. Шунингдек, Эмренинг кетишига яна бир сабаб - унинг юқори маоши.
Маълумот ўрнида, Жан ўтган мавсум Бундеслиганинг 24 ўйинида 5 гол ва битта ассист қайд этган.
Фикрлар