"Боруссия" футболчиси "Барселона"да ўйнамоқчи
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ўнг қанот ҳимоячиси Тома Менье мавсум охирида жамоасини тарк этмоқчи. "Mundo Deportivo" нашри хабарига кўра, бельгиялик футболчи "Барселона"га ўтишга умид қилмоқда.
31 ёшли Меньенинг Дортмунд клуби билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган. "Барселона" трансфер учун маълум миқдорда товон тўлаши керак бўлади. Лекин молиявий фейр-плей билан боғлиқ вазият каталонияликлар учун муаммо бўлиши мумкин .
Октябрь ойида олган жароҳатидан сўнг Тома "Боруссия" клубининг асосий ўйинчиси бўлмай қолди. Бельгиялик футболчи феврал ойида сафга қайтди, бироқ ўшандан бери жамоасини Бундеслигада асосий таркибда майдонга тушмади.
Фикрлар