"Боруссия" иродали футболчисини ўз сафида олиб қолади
Бундеслиганиннг етакчи клубларидан бўлган Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ўз ҳимоячиси Лукаш Пишчек билан амалдаги шартномани 2019 йилгача узайтиришга қарор қилди.
- Пишчек оғир жароҳатдан тикланиб, яна асосий таркибга киришга эришди, - деди "Боруссия" спорт директори Михаэль Цорк. - Бундан ташқари, у янги позицияда ўйнамоқда. Футболчининг ўзи фаолиятини шу ерда якунлашни истайди.
31 ёшли Лукаш Пишчек 2010 йилдан буён "Боруссия" шарафини ҳимоя қилмоқда.
Фикрлар