"Боруссия М" Жазоир терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолади

“Боруссия” Мюнхенгладбах Франциянинг “Ренн” клуби ва Жазоир терма жамоаси ҳимоячиси Рами Бенсебайни билан шартнома имзолади.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 24 ёшли футболчи немис клуби билан 2023 йилнинг июнигача шартнома имзолади.

Маълумот учун, Бенсебайни ўтган ой Жазоир терма жамоаси сафида Африка Миллатлар кубогида ғолибликни қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!