“Боруссия” МЮга жароҳатдаги футболчисини беради

“Боруссия” жамоаси “Манчестер Юнайтед” нишонига тушган марказий ҳимоячи Дан-Аксель Загадуни Англияга жўнатишга тайёргарлик кўряпти.

21 ёшли франциялик футболчи ўтган мавсумда шикастланган эди. У ҳамон жароҳатини даволатиш билан овора. Шунга қарамай, манчестерликлар уни тўлиқ сотиб олмоқчи. Загадунинг амалдаги шартномаси 2022 йилда якунланадиган дортмундликлар уни эркин агент мақомида кетиб қолмаслиги учун келаётган ёзда сотиб юборишга рози бўлди.

Сульшер баланд бўйли ёш ҳимоячи асосий таркибга кириш учун кейинги пайтда кўп хато қилаётган Виктор Линделёф ва Ҳарри Магуайр билан рақобатлаша олишига ишонмоқда.

“Манчестер Юнайтед” Кавани ўрнига янги ҳужумчи топди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!