"Боруссия" МЮга Санчо бўйича сўнгги қарорини етказди
"Боруссия Дортмунд" ярим ҳимоячиси Жейдон Санчонинг келажаги сўроқ остида қолмоқда.
20 ёшли футболчига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда.
Ruhr Nachrichten нашрига кўра, "Боруссия" "қизил иблислар"га Санчони 120 миллион евродан камига қўйиб юбормаслигини маълум қилган.
"Манчестер Юнайтед" эса бундай нархдаги трансферларни кўриб чиқмоқчи эмас. Шу сабаб Санчо учун сўнгги даъвогар клуб ҳам трансфердан воз кечди.
Фикрлар