"Боруссия" Ройс борасида бир қарорга келди
"Боруссия" Дортмунд раҳбарияти ярим ҳимоячи Марко Ройс билан янги меҳнат шартномасини имзоламоқчи эмас. Бу ҳақда "Bild" нашри хабар бермоқда.
Клуб 34 ёшли футболчини ёшроқ футболчига алмаштириш вақти келди, деб ҳисобламоқда. Шу билан бирга, "Боруссия" Маркога клуб тузилмасидан жой таклиф қилиб, уни сақлаб қолмоқчи. Ройс 2012 йилдан бери Дортмунд жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Германиялик футболчи "сариқлар" сафида барча турнирларда 411 та ўйин ўтказиб, 167 та гол ва 124 та голли узатмани амалга оширган. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома келаси йилнинг ёзида якунига етади.
Фикрлар