"Боруссия" Санчо учун "Барса"дан зўр ўринбосар топиб қўйди

"Боруссия Дортмунд" "Барселона"нинг ёш вингери Ансу Фатига қизиқиш билдирмоқда.

Дортмундликлар 17 ёшли испаниялик футболчини ёзда клубни тарк этиши кутилаётган Жейдон Санчонинг ўринбосари сифатида кўришмоқда.

Ўз навбатида каталонияликлар Фатини ижарага бериш ёки қайта сотиб олиш ҳуқуқи билан трансферга қўйишга тайёрлиги хабар қилинган эди.

Санчонинг "Боруссия" билан амалдаги шартномаси 2022 йилгача амал қилади. Олдинроқ, немис клуби спорт ишлари директори Майкл Цорк молиявий инқироз ортидан англиялик футболчи учун таклиф олмаганини таъкидлаб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!