Ads

Хабарингиз бор, эртага ЕЧЛ гуруҳ босқичи 5-тур учрашувлари доирасида "Боруссия М" - "Манчестер Сити" жамоалари баҳсига гувоҳ бўламиз.

 

Ушбу муҳим учрашувда шаҳарликлар таркибида йўқотишлар мавжуд. Компани, Фабиан Делф ҳамда Пабло Сабалетолар эртанги ўйинда жамоага ёрдам бериша олмайди. 

 

Компани АПЛда "Кристал Пелас"га қарши ўйинда олган жароҳати боис жамоа билан Германияга учмади.

 

Фабиан Делфда ҳам жароҳат бор эди. У август ойи охирларида сафдан чиққан эди.

 

Пабло Сабалето эса бугун жамоа билан машғулотларда иштрок этган бўлишига қарамай, эртанги ўйинда майдонга туша олмайди.

 

 

Минбар

Барча блоглар