"Боруссия"ни эркин агент сифатида тарк этган футболчи "Бавария"га ўтади

Яқиндагина "Боруссия"ни эркин агент сифатида тарк этган Рафаэль Геррейро фаолиятини "Бавария"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Bild" нашри хабар берди. Ҳимоячининг ўзи мюнхенликлар сафига қўшилишга тайёр, лекин раҳбарият ўзгарганидан кейин мазкур трансфер кечроқ амалга ошиши мумкин.

29 ёшли португал "Боруссия"да 7 йил тўп тепди ва шартнома муддати тугаганидан кейин жамоа билан хайрлашди. Геррейро клуби билан ушбу мавсум Бундеслигада чемпион бўлишга яқин келди. Якунда эса Тухель шогирдлари яна чемпионатда ғолиб чиқди.

 "Боруссия" ва "Бавария" жамоада ўйнаган футболчилар кўпчиликни ташкил қилади. Булар Роберт ЛевандовскиМарио ГётцеМатй ХуммелсНиклас ЗюлеМаттиас Заммер ва Оттмар Хитцфельд. Улар орасига эндиликда Геррейро ҳам қўшилади. 

 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!