Бўш дарвозага киритилган гол Роналдуга “даҳшатли” рекорд келтирди

УЕФА Миллатлар лигаси мусобақаси доирасида Португалия терма жамоаси Польша майдонида ўтказилган баҳсда 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Меҳмонларнинг ғалабасини таъминлаган тўпларни Бернарду Сильва ва Криштиану Роналду киритди. Польшалик футболчи Бендарек ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Бу учрашувнинг 37-дақиқасида Криштиану Роналду жамоасининг ҳужумидан кейин польшаликларнинг бўш қолган дарвозасини ишғол қилди.

Киритилган тўп Роналдунинг фаолиятидаги 906 гол бўлди. Шу тариқа, португалиялик юлдуз жаҳон футболида энг кўп гол уриш бўйича ўз рекордини яна янгилади.

Криштиану Роналду ўз олдига катта мақсад қўйган. У жаҳон футболида профессионал даражада 1000 та гол урган биринчи ва ягона футболчи сифатида ўз номини тарихга ёздириб қўймоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!