Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев "Андижон" ва "Бунёдкор" учун қанчалик омадли?

18 март куни Суперлиганинг 3-турида севимли “Андижон” жамоамиз Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида “Бунёдкор” клубини қабул қилади.

Ушбу учрашувни Шавкат Насибуллаев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб бориши хусусида хабар бериб ўтганмиз. Таъкидлаш лозимки, Насибуллаев бу йил ҳисобидан Суперлигада дебют ўйинини бошқаради.

Маълумот учун 2022 йилги мавсумда Шавкат Насибуллаев “Андижон”нинг про лигадаги битта, “Бунёдкор”нинг эса Суперлигада учта учрашувида ҳакамлик килган.

2022 йил. Про лига.

19-тур. “Машъал” – “Андижон” – 0:0

2022 йил. Суперлига.

22-тур. “Бунёдкор” – ОКМК – 0:1

10-тур. “Бунёдкор” – “Насаф” – 1:4

1-тур. “Бунёдкор” – “Сўғдиёна” – 0:0

Бундан ташқари, Шавкат Насибуллаев “Андижон” – “Бунёдкор” иштирокидаги ўзаро учрашувларни ҳам бошқарган.

2020 йил. 1 июль. 7-тур.

“Андижон” – “Бунёдкор” – 0:0

2019 йил. 6 сентябрь. Ўртоқлик учрашуви

“Бунёдкор” – “Андижон” – 1:1

2018 йил. 19 сентябрь. Ўзбекистон Кубоги 1\4 финал.

“Андижон” – “Бунёдкор” – 1:2

“Андижон” матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!