Бош мураббий: “Шахтёр”да Яхшибоев пенальти тепмайди!

Солигорскнинг “Шахтёр” жамоаси мураббийи Юрий Вернидуб журналистлар билан суҳбатда жамоасига янги қўшилган футболчилар ва уларнинг жамоадаги ўрни ҳақида гапирди.

Хусусан, жамоанинг икки футболчиси – Жасур Яхшибоев ва Виталий Лисакович тўпурарлар баҳсида беллашаётгани боис пенальти бўлса, уни ким тепиши ҳақидаги саволга Вернидуб қуйидагича жавоб берди.

- Принципимиз доимо бир хил: биз бир жамоамиз. Ҳеч ким алоҳида юлдуз эмас, балки бутун жамоа билан юлдузмиз. Шу пайтгача пенальтини Виталий тепиб келган ва бу ишини давом эттиради. Ҳар бир учрашув олдидан 11 метрли нуқтадан ким зарба йўллашини ўзим айтаман. Агар Лисакович ўзини яхши ҳис қилмаётган бўлса, пенальтини Иванович тепади, - деди Вернидуб.

Тўпурар баҳсида 10 та гол билан етакчилик қилаётган Жасур Яхшибоев собиқ жамоаси “Энергетик-БГУ”нинг асосий пенальтичиси ҳисобланарди. У минскликлар таркибида тўртта голни 11 метрлик нуқтадан киритган эди.

Зўр тўпурар жамоа танламайди ёхуд Яхшибоев якка пешқадам!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)