Бош мураббий: Шомуродов гол урганидан кейин уни ўйнатмай қўйдим, энди...

Италия А Сериясидаги жойини сақлаб қолиш учун курашаётган “Специя” 32-турда ўз майдонида  “Монца” жамоасини қабул қилади. Бўлажак ўйинда Леонардо Семпличи шогирдларини фақат ғалаба қониқтиради.  Чунки жамоани хавфли зонадан атиги бир очко ажратиб турибди.

Агар “Специя” очко йўқотадиган бўлса, энг яқин таъқибчига айланган “Верона” лигурияликлардан ўзиб кетиши, Леонардо Семпличи жамоаси хавфли зонага тушиб қолиши мумкин.

“Специя” бош мураббийи Леонардо Семпличи учрашув олди матбуот анжуманида иштирок этиб, ўйин ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Бош мураббий Элдор Шомуродов масаласига ҳам алоҳида тўхталди.

eldor-shomurodov-acspezia-427208

Ўтган ўйин ҳақида

“Сампдория”га қарши баҳсдан кейин бироз аччиқландик. Биз уйга уч очко билан қайтишимиз керак эди. Шунга яраша ўйин кўрсатгандик. Беллашувда кўп гол бўлиши ҳам мумкин эди. Биз рақибдан устунлик қилишга уриндик. Биз ғалаба қозонишга лойиқ “Специя”ни кўрдик. Биз кўплаб хавфли вазиятлар яратяпмиз. Шунга қарамай, улардан унумли фойдаланиш даражасини кўтаришимиз керак. Бу ғалаба учун зарур.

Ғалаба етишмаётгани ҳақида

Агар биз кўрсатаётган ўйинга эътибор қаратсак, кўпроқ очко жамғаришга лойиқмиз. Бундан буёғига ҳам очколаримизни кўпайтиришга ҳаракат қиламиз. Энг муҳими, жамоада менталитет шаклланмоқда. Ҳар қандай жамоага қарши ўйнай оламиз. Ўйин давомида кўпроқ гол уриш имконини берадиган вазиятлар яратиш ва улардан унумли фойдаланишимиз шарт.

Мбала Нзола ҳақида

Ҳужум чизиғида йўқотиш борлигини айтишга мажбурман. Асосий тўпураримиз Мбала Нзола таркибда йўқ. Жароҳати бор. Бу футболчининг ҳолатини тиббиёт ходимлари билан муҳокама қиламиз. Сафдан чиққан ўйинчилар бор. Энди улар қаторига Даниэль Мальдини ҳам қўшилган.

Жамоа ўйини ҳақида

Мен омад ва муваффақиятсизлик, деган нарсаларга у қадар ишонмайман. Эпизодлар натижани ўзгартиради. Шогирдларим очко ишлаб олиш учун меҳнат қиляпти. Ўйиндан ўйинга тайёргарлимизни кучайтиприб боряпмиз. Ҳоирча, ҳаракатларимиз уч очко олишга етмаяпти. Каттароқ натижа кўрсатиш йўлида ишлаяпмиз.

Энди камроқ тўп ўтказиб, кўпроқ гол уриш пайида бўлишимиз лозим. Қуйи лигага тушиб кетишдан қутилиб қолиш фақатгина жамоанинг ўзига боғлиқ эмас. Бизларни қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларнинг ҳам ҳиссаси катта бўлади. Улардан миннатдормиз.

Элдор Шомуродов ҳақида

Ҳужум чизиғида иккита вариантимиз бор. Мен Элдор Шомуродовни қолганлардан яхшироқ биламан. “Салернитана” билан бўлган учрашувда гол урганидан кейин мен унга етарли даражада ўйин амалиёти бермадим. Шунга қарамай, Шомуродов катта иштиёқ ва алоҳида эътибор билан машғулотларда жуда кўп меҳнат қиляпти. Элдор нималарга қодирлигини исботлашга шайланмоқда. Бўлажак ўйин арафасида бу муҳим танлов бўлади.

1cb2c9bd-0b75-4a44-81b2-712801049678.44543_1

“Монца” ҳақида

Бу яхши жамоа. Улар шиддатли футбол кўрсатяпти. Натижалари ҳам ижобий кўриништ олган. Бу жамоанинг мураббийи кучли, яхши футболчилари бор, биз уларни биламиз. Бироқ, биз биринчи навбатда, ўз ўйинимизга эътибор қаратишимиз талаб қилинади. Шгирдларим улардан нима кутаётганимни яхши англаб турибди. Жума куни оғир ўйин бўлади. Биз яхши ўйин кўрсатиб, ўзимизга керакли натижани қўлга киритишга умид қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, “Специя” ва “Монца” ўртасидаги учрашув 28 апрель куни Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.

Бектемир Мелиқўзиев реванш ҳақида ўткир фикр билдирди!

Бу мамлакатда 20 нафар ўзбек легионери тўп тепмоқда

Келишилган ўйинлар балоси: Легионерларимиз жамоаси Еврокубокдан четлатилиши кутилмоқда!

Шомуродов ҳаммасини ўзгартириб юбориши керак эди...

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!