Бошдан ўтказган табиб! Сульшер Роналдунинг МЮга қайтиши клуб зарарига ишлагани ҳақида гапирди
Оле-Гуннар Сульшер "Манчестер Юнайтед"нинг Роналду қайтганидан кейинги муаммолари ҳақида гапирди.
"Қарор жуда тез қабул қилинди. Биз Криштиану клубини ўзгартирмоқчи, деб ўйламагандик. Унинг "Ювентус"дан кетиши аниқ бўлгач, бошқа клублар ҳам уни қўлга киритишни исташи аниқ эди.
Раҳбарият мендан бу ҳақда сўради, мен эса рози бўлдим. Биз дарҳол қандай прессинг қилишимиз кераклигини ва нимани ўзгаритиришимиз мумкинлиигни ўйлай бошладик. Криштиану ҳужумда ҳаракат қиладиган Марсьяль, Гринвуд ёки Рэшфорддан фарқ қилади. У келишидан энг кўп жабр кўрган Кавани бўлди.
Мен Роналду билан гаплашганимда у 4 ўйиндан 3 тасини асосий таркибда ўтказмоқчи эди. Сабаби, Роналдунинг ўзи ҳам қариб қолганини тушунди. Шундай бўлса-да, у ўша бир ўйинда майдонга тушмаса, ўзини бошқача ҳис қиларди.
У келгач, Жеймс ва яна бир қатор футболчиларни қўйиб юбордик. Мен бу қарорни тўғри, деб ҳисоблагандим. Бироқ бу иш бермади", - деди Сульшер.
Фикрлар