Бошланди! "Рома" икки нафар футболчисидан қутулиш ҳақида ўйлай бошлади. Уларнинг бири Шомуродов
Хабарларга кўра, "Рома" жорий ёзги трансфер ойнаси охиригача уругвайлик ҳимоячи Матиас Винья ҳамда ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов бўйича таклифларни кутишга тайёр.
Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, юқорида номлари тилга олинган ҳар иккала футболчи ҳам жамоанинг мавсумолди йиғинларида ўзларини кўрсата олмаяпти ва бош мураббий Жозе Моуриньони ҳам эътиборини жалб қилолмаяпти.
“Рома” раҳбарияти Винья ва Шомуродов учун катта сармоя киритганлиги сабабли, ҳар иккала футболчига ҳам омадсиз дебют мавсумга қарамай, янги мавсумда ҳам имконият беришга тайёр. Бироқ улар мавсумолди ўртоқлик ўйинларида ёмон ўнагани сабабли Рим клуби уларни сотиш ҳақида ўйлай бошлаган.
Айтиш керакки, “Рома”га Шомуродовнинг ижараси борасида бир нечта А Серия клубларидан таклиф келиб тушган, аммо ҳалигача Матиас Винья бўйича Рим клуби бирорта ҳам таклиф олгани йўқ.
Қайд этилишича, “Рома” бош директори Тьяго Пинту ушбу футболчиларнинг жамоада қолиши ёки қолмаслиги борасида Жозе Моуриньо билан биргаликда бир қарорга келиши учун трансфер ойнасининг сўнгги кунларигача кутишга тайёр.
Фикрлар