Бошланиши чакки эмас! “Сити”нинг янги юлдузи тарихий натижа қайд этди

CHERY AUTO

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия кубоги 1/32 финали доирасида “Эксетер Сити” жамоасига қарши ўтказилган учрашувда майдонга янги ўйинчиси Антуан Семеньони ҳам туширди.

Tecno

25 ёшли ганалик ҳужумкор футболчи “шаҳарликлар” сафидаги биринчи учрашувдаёқ биттадан гол ва ассист муаллифи бўлди.

OptaJoe маълумотларига кўра, Семеньо 2011 йилдан бери “Манчестер Сити” сафида дебют ўйинида ҳам гол уриб, ҳам голли узатма берган илк футболчига айланди. Ўшанда бундай натижага аргентиналик ҳужумчи Серхио Агуэро эришган эди.

Семеньо Хосеп Гвардиола жамоасига “Борнмут”дан 75 миллион евро (65 миллион фунт) эвазига ўтди. Жорий мавсумда Англия Премьер-Лигасида Антуан 20 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва 3 та ассист қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!