Бошқа чидаб бўлмайди. “Арсенал” Ўзилни ҳайдаяпти
“Арсенал” мураббийлар штаби Месут Ўзилни муҳитни бузишда айбламоқда ва унинг жамоани тарк этишини интизорлик билан кутмоқда.
Бош мураббий Микель Артета германиялик футболчини янги мавсум режаларига киритмайдиган бўлди ва ҳатто, уни машғулотларга ҳам жалб этмаслик йўлини қидирмоқда. Ҳафтасига 350 минг фунт маош олаётган тажрибали плеймейкер эса жамоадан кетмоқчи эмас ва бошқа клубга ўтиш бўйича таклифларнинг барчасини рад этмоқда. Унинг шартномаси 2021 йилнинг ёзигача давом этади.
Энди “Арсенал” раҳбарияти Ўзил жамоадан кетиши учун шартномаси бўйича маошини бирдан тўлаб бермоқчи. Агар шу қарор амалга ошадиган бўлса, Ўзилга 18 миллион фунт берилади ва у кўчага қувилади.
Фикрлар