Бўстонлиқда бокс бўйича халқаро турнир бўлиб ўтмоқда

9 июнь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Абай махалла фуқаролар йиғинига қарашли "Абай" спорт мажмуасида 2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида бокс бўйича халқаро турнир старт олди. Мазкур турнир Махмуд Анарқулов хотирасига бағишланган бўлиб, ушбу мусобақада Тошкент вилоятининг Нурафшон, Чирчиқ, Бекобод, Янгийўл шаҳри, Қибрай, Юқоричирчиқ туманларидан ва Наманган, Қўқон, Урганч шахарлари, қўшни Қозоғистон Республикасининг Чимкент, Оқсув, Нур-Султон, Туркистон вилоятидан 120 дан ортиқ ёш чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун бахс олиб боришмоқда. Мазкур турнир 14 июнь куни ўз нихоясига етади.

боксинг

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!