Браим Диас Францияга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди
Марокаш миллий жамоаси ҳужумчиси Браим Диас 2026 йилги жаҳон чемпионати чорак финалида Франция терма жамоасига қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мен доим майдонда масъулиятни ўз зиммамга оламан, босим остида ўйнаш менга йўқмайди. Бундай ўйинларда ҳар бир футболчи иштирок этгиси келади ва мен бунга тайёрман. Эртагаги баҳс олдидан ўз кучимга ишонаман ва жамоа билан бирга майдонда боримизни бериб ўйнаймиз.
Жамоадошларим катта ёрдам беришяпти, чунки биз жуда жипс жамоамиз. Олдимизда мусобақанинг бош фаворитларидан бири турибди, лекин биз бу ердамиз, чунки Франция билан тенг кураша оламиз ва ўзимиз ҳам совриндорликка даъвогармиз. Эртага ғалаба қозонишни истаймиз. Майдонга чиқиб, қодир бўлган барча нарсамизни намойиш этамиз», — дея Диаснинг сўзларини ФИФАнинг расмий сайти келтиради.
2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудида ўтказилмоқда. Амалдаги жаҳон чемпиони — Аргентина терма жамоаси. 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган финалда аргентиналиклар Францияни асосий ва қўшимча вақтда 3:3 ҳисобидаги дурангдан сўнг пенальтилар сериясида 4:2 ҳисобида мағлуб этган эди.

Фикрлар