Браво ёзда "Сити"дан кетишга қарор қилди

"Манчестер Сити" клуби дарвозабони Клаудио Браво ўзининг келажаги борасида якуний қарорга келди.

Manchester Evening News нашрининг хабар беришича 34 ёшли чилилик посбон “шаҳарликлар” сафида деярли ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани сабаб бошқа жамоага ўтмоқчи.

Таъкидлаш лозимки, Браво жорий мавсум “Сити” сафида бор йўғи 11та учрашувда иштирок этган ва бу ўйинларда ўз дарвозасидан 9та тўп олиб чиқишга мажбур бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!