"Брайтон" етакчиси Митома мавсум охиригача сафдан чиқди
"Брайтон" футболчиси Каору Митома мавсум охирига қадар сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб бош мураббийи Роберто де Зерби маълум қилди.
"Бу жуда катта муаммо. Каору 2-3 ойга сафдан чиқди, катта эҳтимол у мавсумнинг охирига қадар майдонга туша олмайди", - деди италиялик мутахассис.
Маълумот ўрнида, Митома жорий мавсум АПЛнинг 19 ўйинида 3 гол ва 5 ассистни ўз номига ёздириб қўйган.
Фикрлар