"Брайтон" футболчиси билан боғлиқ вазият сабаб "Арсенал" Гендузини жамоадан четлатди

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Маттео Гендузининг жамоа умумий гуруҳ машғулотларидаги иштироки чеклаб қўйилди.

Гап шундаки, "Брайтон"га қарши учрашувда хавбек Нила Мопени маоши кам эканлигини юзига солиб, уни ҳақорат қилган.

Ушбу ҳолатга Англия футбол федерацияси эътибор қаратмади, бироқ "канонирлар" мураббийлар штаби клуб раҳбарияти билан бирга уни жамоа машғулотларидан четлатишга қарор қилган.

The Athletic нашри маълумотига кўра, Гендузи вазият учун узр сўрашдан бош тортган. Бу эса Артета ва Эду учун футболчи билан муносабатларини бузишда сўнгги нуқта бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!