"Брайтон" устози АПЛнинг февраль ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди

Англия премьер-лигаси мусобақанинг ўтган февраль ойи лауриатларини эълон қилди.

Унга кўра “Брайтон” клуби устози Крис Хьютон ўтган ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

Маълумот учун, “Брайтон” февраль ойида премьер лиганинг 3та баҳсида иштирок этган ва мағлубиятга учрамаган. Аниқроғи, жамоа “Вест Хэм” (3:1) ва “Суонси”дан (4:1) устун келган бўлса, “Сток Сити” (1:1) билан дуранг натижа қайд этган.

Маълумот учун, “Брайтон” АПЛнинг ўтган 29та тур якунларига кўра 34 очко билан 10-поғонани эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!