Бразилия - Жанубий Корея ўйинига мезбонлик қилган ўйингоҳ демонтаж қилинади
Кеча тунда Жаҳон чемпионати нимчорак финал ўйини доирасида Бразилия ва Жанубий Корея терма жамоалари ўзаро куч синашди. Унда "пентакампеонлар" йирик 4:1 ҳисобида зафар қучди.
Учрашув ўтказилган "974 Стэдиум" ўйингоҳи учун бу сўнгги мундиал баҳси эди. Юк ташувчи контейнерлардан ташкил топган стадион демонтаж қилинади ва керак бўлганда яна қайта барпо этилади.
Маълумот ўрнида, ушбу арена 44 089 томошабинни ўз бағрига сиғдира олади. Шунингдек, стадионда мундиал ўйинларининг 7 таси бўлиб ўтди.
Фикрлар