Бразилия футбол федерацияси раиси Анчелотти билан учрашади

Бразилия футбол конфедерацияси раҳбари Эдналдо Родригес ҳамон Карло Анчелоттини Бразилия терма жамоасини қабул қилишга умид қилмоқда. "UOL Esporte" нашри бу ҳақда хабар бермоқда. 

Шанба куни Бразилия терма жамоаси Гвинеяга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ўйин Барселонада бўлиб ўтади ва Родригес бундан фойдаланиб Анчелотти билан учрашишни режалаштирмоқда.

Хабарингиз бор, Карло Анчелоттининг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2023/2024 йилги мавсум охиригача амал қилади. Италиялик мутахассис амалдаги меҳнат шартномасини бажармоқчи, аммо Бразилия конфедерацияси раҳбари барибир унди "пентакампеонлар" мураббийлик постига келишига ишонмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!