Бразилия футболчиларига катта ваъда берилди!

Бразилия миллий терма жамоаси футболчилари 2026 йилги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонса, катта миқдорда мукофот олишлари мумкин.

Манба маълумотига кўра, Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) ҳар бир футболчига чемпионлик қўлга киритилган тақдирда тахминан 1 миллион доллар тўлашни режалаштирмоқда.

Хабар қилинишича, эҳтимолий бонуслар муҳокамаси аллақачон илғор босқичга чиққан, музокараларда эса терма жамоа етакчилари — Алиссон, Данило, Маркиньос ва Каземиро иштирок этаётгани айтилмоқда.

Ҳозирча бу маълумот расман тасдиқланмаган, аммо жаҳон чемпионати олдидан бу мавзу Бразилия оммавий ахборот воситаларида фаол муҳокама қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “ЖЧ-2026” 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.  Бразилия “C” гуруҳида  Марокаш, Гаити ҳамда Шотландия терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Бразилияликлар турнирдaги илк учрашувини 13 июнь куни  АҚШда Марокашга қарши ўтказади. 20 июнь куни жамоа Филадельфияда Гаити билан, 24 июнь куни эса Майамида Шотландия билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!