Бразилия мундиаллар тарихида голлар сони бўйича яна биринчи ўринга қайтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бразилия терма жамоаси жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи иккинчи турида Гаитига қарши учрашувда ишончли ғалабага эришди. Карло Анчелотти шогирдлари рақиб дарвозасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ушбу баҳсда Матеус Кунья дубль муаллифига айланди. Винисиус Жуниор эса бир гол уриб, яна бир голга ассист берди. Шу тариқа, бу йирик ғалаба Бразилия термасини жаҳон чемпионатлари тарихида энг кўп гол урган жамоалар рўйхатида яна пешқадамликка олиб чиқди.

Ҳозирги пайтга қадар Бразилия терма жамоаси жаҳон чемпионатлари тарихида жами 241 та гол урган. Германия терма жамоаси ҳисобида эса 239 та гол бор. Германия ҳали жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи иккинчи турида майдонга тушмаган.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувини Шотландияга қарши ўтказади. Икки турдан сўнг Анчелотти жамоаси тўрт очко жамғарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!