Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси Неймарни жиддий танқид қилди
Ads

Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси Нето ПСЖдаги ҳамюрти Неймарни жиддий танқид қилди.

“Неймар дунёнинг энг зўр футболчиларидан бири ҳисобланади. Лекин сиз Мессининг “Реал” ва “Севилья”га қарши ўйинларини кўрдингизми? Ёки 34 ёшли Роналду “Ювентус” сафида қандай ўйнаётганиничи? У ҳозир А Сериянинг энг зўр тўпурари бўлиб турибди.

Неймарни эса танқид қилиб бўлмайи, чунки бундан унинг отасини жаҳли чиқади. Уни танқид қилишга фақатгина мен ва Валтер Казагранде жазм қила олди холос. Биласизми, нега Бразилия терма жамоаси жаҳон чемпионатида муваффақиятсизликка учради? Чунки, Неймар терма жамоада умуман ўйнамайди”, - дейди Нето.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Неймар терма жамоа мағлубиятида доим уни айблашлари ҳақида айтиб ўтган эди.