Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси: “Винисиус ўртамиёна футболчи”
"Барселона" клуби ва Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Жованни Силва Мадриднинг "Реал" клуби вингери Винисиус Жуниор ҳақида фикр билдирди.
"У ўртамиёна ўйинчи. "Реал"да унинг аҳамияти бошқача. У чекланган спортчи. У асосан дриблинг ва тезлик эвазига ўйнайди. Шу холос. Агар унга қарши кучли ва чаққон йигитни қўйиб юборсангиз, менимча, у бунга қарши ҳеч нарса қила олмайди. Ҳа, у баъзи эпизодларда ғалаба қозонади, аммо у ўйинлар тақдирини ҳал қиладиган футболчи эмас", - деди Жованни Jovanni Benja Me Mucho YouTube каналидаги видеода.
Винисиус жорий мавсумда клуб сафида барча мусобақаларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар