Бразилия терма жамоаси юлдузи фаолиятини "Фламенго"да давом эттиради
Бразилия терма жамоаси ва Лондоннинг "Вест Хэм" клуби ярим ҳимоячиси Лукас Пакета фаолиятини ўзининг собиқ клубида давом эттиради.
Хабарларга кўра, бразилиялик хавбек Лукас Пакета ўзининг собиқ клуби "Фламенго"да давом эттиради. Бразилия клуби футболчини 42 миллион евро эвазига "Вест Хэм"дан сотиб олди. Бу келишув Бразилия чемпионати тарихидаги энг қиммат трансферга айланди. Пакета фаолияти давомида, "Фламенго"дан ташқари, Италиянинг "Милан", Франциянинг "Лион" ва Англиянинг "Вест Хэм" клубларида тўп тепишга улгурган. 28 ёшли хавбек 2019 йилгача айнан "Фламенго" сафида ҳаракат қилган эди. 
Маълумот учун, Пакета жорий мавсумда умумий 19та учрашувда майдонга тушиб, 5та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширган.
Фикрлар