Бразилия терма жамоасига топ мураббийлардан бири келиши мумкин

Бразилия терма жамоаси мураббийлигига 4 нафар номзод кўриб чиқилмоқда. 

"Cadena SER" нашрининг хабарига кўра, Карло Анчелотти, Жозе Моуриньо, Зайниддин Зидан ва Луис Энрикедан бири Бразилия терма жамоасини бошқариши мумкин. Аввалроқ, ушбу рўйхатда Пеп Гвардиола ва Юрген Клопп номзоди ҳам бор эди, аммо энди бу мутахассислар Бразилия футбол конфедерацияси режаларига кирмаяпти. 

Анчелотти айни дамда "Реал"да ишламоқда, Моуриньо эса "Рома"да. Зидан ҳозирча ишга қайтмоқчи эмас. Буларнинг барчасини ҳисобга олсак, ушбу лавозимга энг муносиб номзод сифатида Луис Энрике мос тушади. 

БФК президенти Эдналдо Родригеснинг фикрича, терма жамоага хорижлик мураббий келиши керак. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!