Бразилия томонларда янги вундеркинд пайдо бўлди

Marca нашрининг хабар беришича, Ла Лига грандларидан “Реал” ва “Барселона” бразилиялик 17 ёшли ҳужумчи Витор Рокени ўз сафига қўшиб олишга уринмоқда.

Мутахассислар томонидан келажаги порлоқ, дея баҳоланаётган Роке айни пайтда “Атлетико Паранаэнсе” жамоаси шарафини ҳимоя қиляпти.

Ёш футболчи ўтган мавсумда 40 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 13 та гол ва тўртта ассист ёздириб қўйди.

Бразилия клуби яхшигина маблағ таклиф қилинадиган бўлса, вундеркиндни Европага жўнатишга қаршилик қилмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!