Бразилиядаги ММА турнирида даҳшатли нокаут қайд этилди

Бразилиялик "Тезлик"  номи билан машҳур Жонас Биларино уч йиллик танаффусдан сўнг, ММAда навбатдаги жангини ўтказди. У Сан Паулу шаҳрида бўлиб ўтган Future FC 9 мусобақасида Жуниор Дуарте устидан ғалаба қозонди. Жанг енгил вазн тоифасида (65,8 кг гача) бўлиб ўтди.

29 ёшли Биларино Дуартени тиззаси билан даҳшатли нокаутга учратди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!